Kosonsoyliklar
Kosonsoyliklar.uz

Kosonsoy tumanidagi eng yirik OAV!

Telegramda obuna bo'lish
Алишер Усмонов Европа Иттифоқининг санксиялар рўйхатидан чиқарилди

Миллиардер Алишер Усмонов Европа Иттифоқининг санксиялар рўйхатидан чиқариб ташланди. Бу Латвия ўз ветосини қайтариб олганидан кейин амалга оширилди.

Шу билан бирга, рўйхатдаги қолган 3000 нафар жисмоний ва юридик шахсга нисбатан қўлланган чекловлар муддати яна уч йилга узайтирилди.

@KOSONSOY
Telegramda ko'rish →
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан янги лойига...

Сизнинг фикрингиз?

@KOSONSOY
Telegramda ko'rish →
Теҳрон Эроннинг ўзига ҳужум қилинадиган бўлса, дунёни ҳайратда қолдирадиган янги қуролларни қўллашга тайёр — Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси

Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) вакили Ҳусайн Моҳеби янги қуроллардан фойдаланишни эълон қилди.

"Янги ҳужум содир этилган тақдирда, мудофаа ва қарши ҳужумимиз географияси, шубҳасиз, сезиларли даражада ўзгаради", деди у.

@KOSONSOY
Telegramda ko'rish →
🌙 Мен учун ҳам йиғланглар

Басрада бир обид бўларди. Кўп ибодат қилиб, маҳзунлик уни оздириб юборганди. Вафоти яқинлашгач, оиласи атрофида йиғлашди. Обид отасидан сўради: «Нега йиғлаяпсиз?» Отаси: «Сизсиз ёлғиз қолишимни ўйлаб», деди. Онаси: «Фарзанд доғи аччиғини ўйлаб», деди. Хотини: «Сиздан кейин муҳтож бўлишимни ўйлаб», деди. Болалари эса етим қолишдан йиғлашаётганини айтишди. Шунда обид йиғлаб юборди: «Бирортангиз мен учун йиғламаётган экансиз. Ҳамма ўзи учун йиғлаяпти. Ичингизда менинг узоқ сафарим, озгина озуқамни ўйлаб йиғлайдиган йўқми?»

Яқинларимизнинг ғами фақат бу дунйо ташвишларида эмас, балки охиратимиз учрашувларида ҳам ҳамроҳ бўлсин. Қалбингиз ҳамиша хотиржамлик топсин, хайрли тун!

@KOSONSOY
Telegramda ko'rish →
Инсон хохласа, ҳамма нарса қила олади!

Уни ҳолатидан, имкониятидан қатъий назар. Тафаккур қилинг. Шукр қилинг.

@KOSONSOY
Telegramda ko'rish →
Саудия Арабистони қироли ҳусийларни террорчи гуруҳ деб атади

Саудия Арабистони Макка шаҳрини нишонга олган дронни тутиб қолганини маълум қилганидан сўнг, Қирол Салмон ҳусийларни шахсан «террорчи гуруҳ» деб қоралади.

У ушбу тахминий ҳужумни Исломнинг энг муқаддас қадамжоларига нисбатан содир этилган «жирканч жиноят» деб атаган. Ҳусийлар эса Макка ва унинг атрофини нишонга олганликларини рад этишмоқда.

@KOSONSOY
Telegramda ko'rish →
#тайинлов

⚡️ Мусаев Бехзод Анварович «Ватандошлар» жамоат фонди раиси этиб тайинланди.

Яқинда Миграция агентлиги директорлигидан олинган Беҳзод Мусаев янги лавозимда иш бошлади.

Мраморний гўшт еб туриш керак экан-да.
Соғлиқ учун фойдали, лавозимлар алмашганда ҳам организмга куч беради…

Шунақа гаплар, азизларим…

@KOSONSOY
Telegramda ko'rish →
#Ислоҳотлар_амалда

🛣 Косонсойда йўлларни асфальтлаш ишлари давом этмоқда

▫️«Хизмат» дастури доирасида «Озод», «Олмазор» ва «Махдуми Аъзам» номли маҳаллаларни боғловчи 2,9 км автомобиль йўли замонавий талаблар асосида асфальтланмоқда.

Лойиҳага 3,2 млрд сўм маблағ йўналтирилган бўлиб, йўл бўйи инфратузилмаси ва хизмат кўрсатиш объектларини ривожлантиришга қаратилган.

Янгиланаётган йўллар — аҳоли учун қулайлик, тадбиркорлик учун янги имкониятлар демакдир.

Косонсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@KOSONSOY
Telegramda ko'rish →
Органларимизга ижобий таъсир қиладиган таомлар ҳақида билармидингиз?

🥚 **Тухум** — мия фаолиятини ривожлантиради.

🥩 **Стейк** — мушак массасини оширишда самарали.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@KOSONSOY
Telegramda ko'rish →
❗️Генераллар иши: айримлари озод қилинди Бекмурод Абдуллаев ва бошқа бир қатор мансабдорлар бўйича ишда янги ўзгаришлар кузатилди. Маълум қилинишича, давлат манфаатларига 186 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган иш доирасида Абдуллаев етказилган зарарни қоплаганидан…
Telegramda ko'rish →
© Kosonsoyliklar.uz · Kanal: @KOSONSOY · sahifa har 5 daqiqada yangilanadi